Тошкентда мобил илова орқали қарийб 900 млн сўм кредит олган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида мобил илова орқали фуқаролар номидан онлайн кредит олган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида фуқаро С.С.  R.L. ва O.N. МЧЖларни норасмий равишда юритиб келиб, ушбу жамият раҳбарлари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, 34 нафар фуқароларни гўёки мазкур жамият ишчилари сифатида расмийлаштирган.

 Шунингдек, у уларнинг хабардорлигисиз тижорат банк филиалларидан JOYDA мобил иловаси орқали 897 млн сўм онлайн кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, олинган кредитнинг 769,7 млн сўмини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашинг: