Конор Макгрегор муваффақиятли операция қилинди

Ирландиялик аралаш яккакураш устаси, икки вазн тоифасида Ultimate Fighting Championship собиқ чемпиони, Конор Макгрегорнинг оёғи синганидан сўнг муваффақиятли операция қилинди.

Якшанба оқшомида Макгрегор америкалик Дастин Порьега қарши жангда оёғини синдириб олганди. У техник нокаут билан мағлуб бўлди.

«Фақат операция хонасидан. Aмалиёт жуда зўр ўтди! Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, — деб ёзди ирландиялик твиттерда. — Олти ҳафта тикланиш. Олға борамиз. Худо марҳаматини аямасин».

Улашинг: