Макгрегор: «Дастин, бу сохта ғалабани истаганча нишонлашинг мумкин»

Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор америкалик Дастин Порьедан мағлубиятга учраганидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди.

32 ёшли ирландиялик спортчи оёғи операция қилинганлигини тасдиқлади. У Лас-Вегасдаги аренадаги мухлисларга жанг учун миннатдорчилик билдирди.

“Aжойиб биринчи раунд. Мен иккинчисини ҳам ўтказишни хоҳлардим, аммо тақдир бошқача қарор қилди. Бу жанг санъатининг бир қисмидир. Дастин, сен ушбу сохта ғалабани хоҳлаганча нишонлашинг мумкин. Aммо аслида ҳеч қачон ҳеч нарса қилмаган эдинг ва иккинчи давра буни кўрсатган бўларди», – деди Макгрегор.

P.S: Отдан тушса хам егардан тушмас эканда

Улашинг: