Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятга аралашадими?

Ўзбекистон Афғонистонда кучайиб бораётган зўравонликлардан хавотирда ва қарама-қарши курашаётган томонларни куч ишлатишдан тийилишга чақиради.

Жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб Афғонистон қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари томонидан Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга 4 марта уриниш бўлди. Натижада, жами 150га яқин афғон ҳарбий хизматчилари қўлга олиниб, уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда ўз ватанига қайтарилди. Шу борада таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон келгусида ҳам ўз ҳудудига ноқонуний кириш ҳолатларига йўл қўймайди.

Албатта, биз Афғонистон билан яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойили тарафдори эканлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз.

Улашинг: