Алламжонов рус блогерининг Амир Темур хиёбонида одамларни тўплаганига ҳуқуқий баҳо беришга чақирди

Комил Алламжонов рус блогерининг Амир Темур хиёбонида одамларни тўплаганига ҳуқуқий баҳо беришга чақирди.

«Куни кеча Амир Темур хиёбонида россиялик блогер Субхан Мамедов ўз обуначилари билан кўришиб, уларга пул тарқатишини эълон қилган. Натижада карантин чекловлари мавжудлигига қарамасдан юзлаб одам тўпланиб, тартибсизликлар юзага келган. У билан профилактик суҳбат эмас, балки унга нисбатан ёлғон маълумот тарқатиб, жамоат тартиби ва соғлигига хавф туғдиргани, йиғилишлар ўтказиш тартибини бузгани нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо берилиши керак. Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак. Тартиббузарларни бундай эҳтиром ила яна кузатиб қўяверсак, эртага ўзимизга қийин бўлади», деб ёзди у.

Улашинг: