Хитойда пичоқ билан қуролланган эркак ўнга яқин инсонга жароҳат етказди

Хитойнинг Шэнян шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак супермаркетда харидорларга ҳужум қилди. Бу ҳақда Hksd нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, ҳужумни Мэйхэкоу шаҳрида яшовчи 61 ёшли Тян Моумоу исмли шахс амалга оширган.

Супермаркетда келиб чиққан жанжал чоғида у бир харидорни пичоқлаган. Сўнгра қочиб кетаётиб яна 8 кишини жароҳатлаган. Жароҳатланганлардан бири вафот этган.

Яраланганлар шифохонага ётқизилган.

Улашинг: