Янги Ўзбекистон университетида бир йиллик контракт нархи қанча?

Янги Ўзбекистон университетида маҳаллий талабалар учун бир йиллик контракт нархи 49 млн 700 минг сўм эканлигини маълум қилинди. Хорижий талабалар учун эса 10 минг доллар этиб белгиланди.

Янги Ўзбекистон университетида ўқиш учун контракт нархи эълон қилинди. Бу ҳақда университетнинг веб-сайтида маълум қилинди.

Унга кўра,

  • маҳаллий талабалар учун бир семестрга 24 млн 850 минг сўм (бир йил учун 49 млн 700 минг сўм);
  • хорижий талабалар учун эса бир семестрга 5 минг доллар (бир йил учун 10 минг доллар) этиб белгиланган.

Маълумот учун, янги университетда қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади. Ўқув режа ва дастурлари Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ишлаб чиқилади.

Сентябрда иш бошлайдиган ОТМда 5 та — муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи марта Шавкат Мирзиёев 2019 йил март ойида пойтахтда президентлик университети очилишини маълум қилган эди.

Январь ойи бошида Шавкат Мирзиёев президент универститети 8000 талабага мўлжалланиши ҳақида маълум қилган.

Улашинг: