Фуқаронинг битта гугурт чаққани қимматга тушди

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Касби туман “Муғлон” МФЙ ҳудудида фуқаро Н.Ю томонидан қурилиш чиқиндиларини ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1млн 225 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Улашинг: