Рамос: «Неймар мени ПСЖга ўтишга кўндирди»

Яқиндагина ПСЖга ўтган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос таклиф қабул қилишга ким кўндирганини айтди.

«Мен Неймар билан анчадан бери гаплашаман. Бизда мен «Реал», у эса «Барселона»да ўйнаганига қарамай, дўстона муносабатлар бор эди.

Айнан Неймар мени ПСЖга ўтишга кўндирди. Мен у билан гаплашдим, шундан сўнг эса қарор қабул қилдим», — дейди 35 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Серхио 8 июлда ПСЖ ўйинчисига айланди ва клуб билан 2023 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолади.

Улашинг: