10:0. Жозе Моуриньо «Рома» бошқарувида биринчи ўйинини ўтказди

Ўртоқлик учрашувида Римнинг «Рома» клуби «Монтекатини»ни 10:0 ҳисобида мағлуб этди. «Бўрилар» учун ушбу ўйин португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо раҳбарлигидаги биринчи ўйин бўлди.

Борха Майорал ғолиблар орасида хет-трик қайд этган бўлса, Риккардо Калафиори, Жанлука Манчини, Карлес Перес, Николо Заниоло, Никола Залевски ва Aмадо Диавара биттадан гол уришди. Яна бир автоголни «Монтекатини» футболчиси киритди.

Улашинг: