25 та зарба: 40 ёшли аёл ўз эрини уриб ўлдирди

Чебоксарда яшовчи 40 ёшли аёл эрини ўлдиришда айбланмоқда, деб хабар берди Чуваш давлат телерадиоэшиттириш компанияси «Россия 1» ва «Россия 24» телеканаллари эфирида.

Спиртли ичимлик ичиш сабабли эр-хотинлар ўртасида зиддият келиб чиққан, натижада аёл 47 ёшли эрини калтаклаган. У эркакнинг бошига, кўкрагига ва қорнига камида 25 та зарба берган.

Эркак кўп сонли жароҳатлардан вафот этди. Экспертиза аёл турмуш ўртоғининг қасддан баданга оғир шикаст етказганини тасдиқлади.

Жиноят иши судга юборилган ва тиббий мажбурлов чораларини қўллаш масаласи ҳал қилинади.

Улашинг: