Бухоролик эркак ўзи ишқий муносабатда бўлиб келган қизни ўлдирди

2021 йилнинг 13 июль куни соат 19:00 ларда, Жондор тумани Самончиқ маҳалласидаги “Нозима Ниёз” фермер хўжалиги дала майдонида, туманнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ф.З. исмли шахс, ишқий муносабатда бўлиб келган Самончиқ маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган Ж.М. исмли турмушга чиқмаган қиз билан рашк оқибатида жанжаллашиб, унинг бўйин ва кўкрак соҳасига ошхона пичоғини санчиб оғир тан жароҳати етказган, натижада жабрланувчи Ж.М. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ф.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 97-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан жиноят иши қўғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашинг: