Германияда 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Германиянинг ғарбий қисмида 70 дан ортиқ одам тошқин қурбонига айланди. Шимолий Рейн-Вестфалияда яна тўртта жасад топилди. Рейнланд-Пфальцдаги ачинарли статистика ўнта ўлим билан кўпайган. Aввалроқ маҳаллий ҳокимият 19 киши чўкиб кетгани ҳақида хабар берганди.

Германия Федератив Республикасининг ғарбий ҳудудларидаги тошқин Германия, Бельгия ва Франциядаги каби кучли ва узоқ муддатли ёмғирларнинг натижаси эди. Бельгиянинг ярми сув остида қолди, у ерда қурбонлар ҳам бор. Германияда Рейнланд-Пфальц ва Шимолий Рейн-Вестфалия энг кўп зарар кўрди, деб ёзади «Интерфакс». Бу ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Aнгела Меркелга фуқароларнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Папа Френциск қурбонлар ва Германиянинг ғарбий қисмида ёмон об-ҳаво таъсир қилганларнинг барчаси учун ибодат қилмоқда. У Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Валтер Штайнмайерга телеграмма юборди.

Улашинг: