ЖАРда босқинчилар бинони ёқди. Аёл боласини пастга ташлади (видео)

Жанубий Aфриканинг Дурбан шаҳрида талончилар биринчи қаватдаги дўконларни ёқиб юборганидан кейин умидсиз она боласини ёнаётган бинодан ташлашга мажбур бўлди, деб ёзади The Telegraph.

Aёл болани атрофини тутун қоплаган пайтда қўлларини чўзиб турган ҳолда оломон ичига ташлади. Бола жароҳат олмади ва кейинчалик онасига берилди.

Бу Йоханнесбург ва КваЗулу-Наталдаги олти кунлик талон-торож ва ўт қўйишдан кейин Жанубий африкаликларни ҳайратга солган сон-саноқсиз саҳналардан бири эди.

Ўтган ҳафта коррупция терговида гувоҳлик беришдан бош тортгани учун собиқ президент Жейкоб Зума қамоққа ташланганидан кейин бошланган зўравонликда 72 киши ҳалок бўлди ва 1200 дан ортиқ киши ҳибсга олинганди. Ҳукумат чоршанба куни кечқурун тартибсизликларни бостириш учун 25 мингг

Улашинг: