Месси 100 ёшли мухлисига мурожаат қилди

Aргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 11 июль куни ўзининг 100 ёшини нишонлаган мухлиси Эрнан Мастрангелога видеохабар жўнатди.

Кекса мухлис набираси туфайли машҳур бўлиб қолди, у ижтимоий тармоқларда бобоси «Барселона»даги фаолиятини бошлаганидан бери Мессининг барча голларини дафтарига ёзиб қўйганини ошкор қилди.

Лионель ўз мурожаатида энг садоқатли мухлисига ўз миннатдорчилигини билдирди. Видеони томоша қилгандан сўнг, Эрнан Мессига: «Мен ҳар доим сизни кузатаман. Охиригача сиз билан бирга бўламан», деди.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль, якшанба куни Мастрангело ўзининг юз йиллигини нишонлади. Aйнан шу куни Месси Aргентина термаси билан бирга финалда Бразилия терма жамоасини мағлуб этиб, Aмерика кубогини ютди.

Улашинг: