Ўзбекистонда бир кунда коронавирус ва пневмонияга чалинганлар 900 нафардан ошди

2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 501 кишида коронавирус ва 416 кишида пневмония аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 22 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 57 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 18 нафари Наманган вилоятида,
  • 38 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 35 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 44 нафари Фарғона вилоятида,
  • 17 нафари Хоразм вилоятида,
  • 51 нафари Тошкент вилоятида,
  • 115 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 114 нафар,
  • Бухоро вилоятида 43 нафар,
  • Жиззах вилоятида 101 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 55 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 32 нафар,
  • Фарғона вилоятида 53 нафар,
  • Тошкент вилоятида 42 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор соғайди.

Касалликдан соғайганлар жами 113825 (+564) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 793 нафарни ташкил қилди.

Улашинг: