Қашқадарёлик келин нега икки боласи билан ўзини поезд тагига ташлади? Тафсилотлар маълум қилинди

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолатнинг тавсилотларини Замон информацион дастури маълум қилди.

Маҳалла раиси воқеа содир бўлган оила ҳақида шундай деди:

Ёшлигимдан бу оила ҳақида биламан. Намунали оила эди. Ўзига тўқ оила эди. 11 июль куни менга ҳолат ҳақида хабар беришди. Борганимда шу иш содир бўлган экан.

Марҳуманинг онаси воқеа содир бўлган кун ҳақида шундай дейди:

Қизим эрталаб уйда ҳаммамиз билан нонушта қилди. Туш пайти ҳаммамиз ухлашга кирган пайтимиз ўртоғимникига бораман деб уйдан чиқиб кетибди. Мен бехабар қолгандим.

Марҳуманинг онаси қизининг биринчи турмуши ўхшамагани, кейин эса уни ёши каттароқ кишига турмушга бергани, қизи турмушидан ҳеч ҳам нолимаганини айтган. Қизининг қайнота-қайнонаси йўқ бўлган. Унинг эри Россияда ишлагани учун қизи уйида ёлғиз фарзандлари билан яшаган. Бир ойча муқаддам соғлигидаги муаммолар сабаб онасиникига келган.

Марҳуманинг онаси қизининг расмлари ва унинг оилавий можаро сабаб шу ишни қилгани ҳақидаги хабарларни тарқатаётган барчадан норози эканини билдирган.

Қизимнинг қайнотаси йўқ эди, қандай қилиб қайнота билан можаро бўлган дейишлари мумкин — дейди онахон.

Улашинг: