ФИФА янги инқилобий қоидаларни синовдан ўтказади

ФИФА Нидерландияда ташкил этиладиган «Future of Football Cup» ёшлар мусобақасида янги қоидаларни синовдан ўтказади. Хусусан, қуйидаги қоидалар синаб кўрилади:

— тўпни ён чизиқдан оёқ билан ўйинга киритиш;

— жарима зарбасини дриблинг ёрдамида амалга ошириш;

— чекланмаган ўйинчи алмаштиришлар;

— сариқ карточка олган футболчини беш дақиқага майдондан четлатиш;

— соф 30 дақиқадан иборат иккита бўлим (ўйиндаги тўхталишлар пайтида вақт тўхтатиб қўйилади).   

Ушбу синов мусобақасидан кейин ФИФА янги қоидаларни расмий учрашувларга тадбиқ этиш бўйича қарор қабул қилади.

Улашинг: