Тошкентда келинчакнинг 9-қаватдан қулаб ҳалок бўлгани ўрганилмоқда + видео

Alimoff телеграм-каналида «9-қаватдан қулаб ҳалок бўлган қизнинг ота-онаси адолат талаб қилмоқда» сарлавҳали видеоёзув чиқарилган.

Бош прокуратуранинг ёзишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.

Суриштирув давомида видеоёзувда кўрсатилган важлар ҳам ўрганиб чиқилиши таъминланади.

Улашинг: