Вазият оғир: кеча Ўзбекистонда янги антирекордлар қайд этилди

Ўзбекистонда 18 июль куни 585 кишида коронавирус аниқланди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Шундай қилиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 119 973 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 50 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 63 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 35 нафари Наманган вилоятида,
  • 56 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 59 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 42 нафари Фарғона вилоятида,
  • 14 нафари Хоразм вилоятида,
  • 61 нафари Тошкент вилоятида,
  • 117 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 кишида пневмония тасдиқланди.

Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 562 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 68 нафар, Бухоро вилоятида 35 нафар, Жиззах вилоятида 153 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 40 нафар, Сурхондарё вилоятида 50 нафар, Фарғона вилоятида 61 нафар, Тошкент вилоятида 41 нафар, Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 114 865 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарни ташкил қилмоқда.

Улашинг: