Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни карикатура қилган рассом оғир касалликдан вафот этди

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни карикатура қилган даниялик рассом Курт Вестергор 87 ёшида оғир касаллик оқибатида вафот этди.

Курт Вестергор 2005 йилда 12та карикатура чизиб, уни «Юлландс-постен» газетасида эълон қилган эди. Бунинг ортидан мусулмон дунёсида норозиликлар юзага келиб, миллионлаган диндорлар намойишларга чиққанди.

Норозилар Даниянинг жаҳон давлатларидаги элчихоналарига ҳужумлар ҳам қилган эди. 2006 йилнинг февралидаги намойишлар тартибсизликларга айланиб, ўнлаб киши ҳалок бўлган.

2015 йилнинг январида Курт Вестергорнинг карикатураларини кўчириб босган Париждаги Charlie Hebdo журналига қилинган ҳужумда 12 киши ҳалок бўлган.

Курт Вестергор таҳдидлар ортидан 2005 йилдан бери яшириниб яшашга мажбур бўлган. 2008 йилда уни ўлдирмоқчи бўлган уч киши Данияда қўлга олинган.

Улашинг: