Ўзбекистонда 20 июль куни 700 га яқин коронавирусга чалинганлар аниқланди

Ўзбекистонда 20 июль куни 698 кишида коронавирус аниқланди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Шундай қилиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 121 329 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 87 нафари Жиззах вилоятида,
  • 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 32 нафари Наманган вилоятида,
  • 65 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 84 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 58 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 79 нафари Тошкент вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 478 нафар кишида пневмония тасдиқланди.

Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 478 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 55 нафар, Жиззах вилоятида 65 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Наманган вилоятида 55 нафар, Сирдарё вилоятида 32 нафар, Сурхондарё вилоятида 68 нафар, Фарғона вилоятида 35 нафар, Тошкент вилоятида 52 нафар, Тошкент шаҳрида 99 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 116 009 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 810 нафарни ташкил қилмоқда, дейилади ССВ хабарида. Бироқ вазирлик 19 июль ҳолатига кўра касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил этаётгани маълум қилганди. 20 июль ҳолатига кўра 4 та бемор вафот этгани ҳақида маълум қилиб, вафот этганлар сони жами 809 эмас, 810 нафарни ташкил этаётганини хабар қилган.

Улашинг: