XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмланишга чақирди (видео)

    Июл 23, 2021

    Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида халққа мурожаат қилиб, коронавирус пандемиясидан огоҳ бўлишга чақирди.

    «Фурсатдан фойдаланиб халқимизга мурожаат қилмоқчиман. Жуда эҳтиёт бўлайлик, пандемия нималарга қодир эканини кўрсатяпти. Бу кўринмас душман биз билан жуда катта кураш олиб боряпти.

    Шунинг учун вакцинация, вакцинация яна бир марта вакцинация. Жуда катта машаққатлар билан вакциналарни олиб келяпмиз. 4 август куни яна 3 миллион янги доза Америкадан келадиган бўлди. Мана 2,5 миллион доза вакцинамиз бор, лекин ҳали ҳам одамларимиз вакцинага ишонмаяпти, жуда катта йўқотиш бўляпти ораларимизда.

    Мана шу тартибимиз, интизомимиз ҳар биримизни соғлиғимизга эътибор қилишга яна бир бор даъват қилмоқчиман, бутун халқимизга мурожаат қилиб.

    Бефарқ бўлмайлик, кўринмас душман олдимизда юрибди. Мана кўряпсизлар, шифохоналаримиз тўлиб кетди яна. Ҳамма ерни ёпган эдик биз бир пайтлар, қандай оғир келди ҳозирги пандемия. Қачон тугайди ҳеч ким билмайди», – дейди Шавкат Мирзиёев.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!