XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    «Ўзбекистон қуролли кучлари исёнчи гуруҳлар билан кураша олади» — Замир Қобулов

    Июл 27, 2021

    Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
    Унинг маълум қилишича, Россия Афғонистондан келган жангариларга, агар улар Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларига кириб борса, амалдаги ҳужжатлар ва келишувларга мувофиқ қарши чиқади.

    Россияни Марказий Осиё ҳудудида жанговар ҳаракатлар олиб бориши мумкинми, деган саволга жавоб бериб, Қобулов бу тахминий равишда мумкин эканини таъкидладиган. Аммо унинг айтишича бу яқин ўртада содир бўлмайди. Шунингдек, у бундай ҳаракатлар фақат жангарилар ушбу мамлакатлар ҳудудига кира бошлаган тақдирдагина амалга оширилишини айтиб ўтган.

    «Шуни унутмангки, Ўзбекистоннинг ўз қуролли кучлари бор. Биз ўзбек қуролли кучлари жангарилар кириб келган тақдирда кураша олишига ишонамиз. Аммо агар дош бера олишмаса, улар ўзларининг иттифоқчисига мурожаат қилишга ҳақли. Сизга керак бўладими ёки йўқми, ишончли орқадош ҳеч кимга зарар қилмайди», — деган дипломат.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!