Тошкентда масжид ёнидаги электр подстанцияси ёниб кетди

    Июл 27, 2021

    Маълум бўлишича, 26 июль куни соат 20:53 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган «Чимир ота» масжиди яқинидаги подстанцияда ёнғин келиб чиққан.

    Таъкидланишича, ёнғин-қутқарув техникалари 20:57 да воқеа жойига етиб борган. Ҳолатни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Подстанция электрманбасидан узилиши билан ёнғин қуршаб олиниб, соат 22:42 да батамом ўчирилган.

    Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган ва атрофга тарқалиш хавфи мавжуд эмас. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!