XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистонда яна бир ижтимоий тармоқ блокланди

    Июл 28, 2021

    Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларни блоклаш жараёни давом этмоқда.

    Мавжуд маълумотларга кўра, TikTok, Twitter, ВКонтакте ва Skype блоклангандан сўнг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам блокланди. Блоклаш бўйича қарор Ўзкомназорат томонидан қабул қилинган.

    Таъкидланишича, блокланган ижтимоий тармоқлар Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги қонун талабларини бузган. Таъкидлаш жоиз, тармоқларни блоклаш ишлари июль ойи бошида бошланди. Ўзбекистонликлар ушбу тармоқларга уланиш учун ўз гаджетларига VPN ўрнатмоқда. Ушбу дастурлар тармоқлар блоклангандан сўнг энг кўп юклаб олинганлар қаторида бўлиб турибди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!