XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тошкент вилоятида сойда чўмилган аёл “самосуд” қилинди

    Июл 28, 2021

    Tошкент вилояти Паркент туманида сойда чўмилгани айтилган аёлнинг «самосуд» қилингани акс этган видео тарқалди. Ёнида бир неча эркаклар борлиги англашилган видеода аёл киши бошқа бир аёлни зўрлик ишлатиб, уни ечинтириб ташлаган.

    Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 20 июль куни Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 37 ёшли М.М. (аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қизилсой” сойида чўмилаётган 34 ёшли Д.Г.(аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган.

    Кейин у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб, тан жароҳати етказган.

    Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!