XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Афғонистон можароси: Россия Термизга ўз қўшинларини жойлаштирмоқда

    Июл 30, 2021

    Россия Самара вилоятидан Aфғонистон билан чегара яқинидаги Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар ўтказиладиган ҳудудга ҳарбий хизматчиларни қайта жойлаштира бошлади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига асосланиб «Интерфакс» хабар берди.

    «Марказий ҳарбий округнинг тинчликпарварлик тузилмаси бўлинмалари ва махсус мақсадли бригадалари Термиз полигонида Россия ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган қўшма машғулотларида иштирок этиш учун қўшинларни қайта тўплашни бошлади», дейилади хабарда.

    Aниқлик киритилишича, ҳарбийлар Ил-76 самолётига қурол-яроғ юклаб, Термиз шаҳрига учиб кетишган.

    Машқлар 10 августга қадар бўлиб, унда 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилар қатнашади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!