XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Антирекорд: Коронавирусга чалинганлар сони 900 га яқинлашди

    Июл 30, 2021

    Ўзбекистонда 29 июль куни 897 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди — бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланган шахслар сони 128 403 нафарга етган.

    Янги касалланиш ҳолатларининг

    • 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
    • 34 нафари Андижон вилоятида,
    • 14 нафари Бухоро вилоятида,
    • 95 нафари Жиззах вилоятида,
    • 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
    • 14 нафари Навоий вилоятида,
    • 41 нафари Наманган вилоятида,
    • 92 нафари Самарқанд вилоятида,
    • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
    • 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
    • 82 нафари Фарғона вилоятида,
    • 36 нафари Хоразм вилоятида,
    • 114 нафари Тошкент вилоятида,
    • 135 нафари Тошкент шаҳрида

    коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония тасдиқланди.

    Шунингдек, 29 июлда кун давомида Қорақалпоғистонда 58 нафар, Бухорода 14 нафар, Қашқадарёда 30 нафар, Наманганда 25 нафар, Самарқандда 75 нафар, Сирдарёда 49 нафар, Сурхондарёда 98 нафар, Фарғонада 67 нафар, Хоразмда 49 нафар, Тошкент вилоятида 72 нафар, Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор — мамлакат бўйича жами 650 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 122 368 нафарга (касалликка чалингани расман қайд этилганларнинг 95 фоизи) етди.

    Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилмоқда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!