XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Қорақалпоғистонда ИИБ ходими фуқарони калтаклаб ўлдиргани айтилмоқда

    Июл 30, 2021

    Ижтимоий тармоқларда фуқаро Даулетмуратова Сапаргул Тлеубаевнанинг укаси Даулетмуратов Бахтияр Тлеубаевични Тахиаташ тумани ИИБ профилактика инспектори Баймуратов Саламат томонидан олиб кетилиб, туман ИИБда укасига тан-жароҳат етказилганлиги сабабли вафот этганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди.

    Ушбу ҳолат бўйича қўйидагилар маълум қилинади.

    Ҳозирги кунда Даулетмуратов Бахтияр Тлеубаевичнинг ўлими ҳолати юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ҳолат бўйича Тахиаташ тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва марҳум Б.Даулетмуратовнинг ўлими сабаблирини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

    Мазкур терговга қадар текширув ҳаракати шахсан Қорақалпоғистон Республикасипрокурори назоратига олинган.

    Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

    Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Cурхондарёда ИИБ ходимлари эркак кишини дўппослаб, ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!