XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Самарқандда автобус ағдарилиб кетти икки нафар йўловчи вафот этди

    Июл 31, 2021

    Жорий йил 31 июль куни соат 01:45 ларда,Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, «Алижон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 71-километрида, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Э.У. «YUTONG» русумли автобусда «Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётиб йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилган.

    Натижада, автобус салонида бўлган, 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40-45 ёшлар атрофида бўлган (шахсига аниқлик киритилмоқда)йўловчи шифохонага олиб борилаётганда, йўлда вафот этган. Шунингдек, йўловчилар, 48 ёшли Б.С., 29 ёшли А.А., 22 ёшли Г.С., 48 ёшли М.Б. ва 35 ёшли Д.А.лар турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

    Мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, тунги вақтда ҳаракатланганда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!