XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистон — Тожикистон ҳарбийлари махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказди

    Авг 1, 2021

    Шарқий ҳарбий округга қарашли «Ғурумсарой» дала ўқув майдонида 26 — 30 июль кунлари Ўзбекистон — Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокида «Жанговар ҳамдўстлик — 2021» деб номланган махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    Ўқув машғулотлари жараёнида ўзбек-тожик ҳарбийлари касбий фаолиятлари юзасидан ўзаро малака ва тажриба алмашдилар.

    30 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказилган «Жанговар ҳамдўстлик — 2021» махсус тактик ўқувининг асосий жараёнлари якунига етди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!