XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Давлат хизматчилари учун @murojaat_argos_bot тизими ишга тушди

    Авг 4, 2021

    Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчилари учун оммабоп тармоқлардан бири бўлган телеграм месенжерида @murojaat_argos_bot — мурожаатлар ботини ишга туширди. Бу ҳақда Агентликнинг Ахборот хизмати маълум қилди.

    Бот давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун меҳнат муносабатларида тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш мақсадида Агентликнинг расмий мурожаатлар тизимига уланди.

    Ариза, таклиф, шикоятингиз бўлса, старт тугмасини босинг ва мурожаатингизни қолдиринг. Агентлик ушбу механизм орқали давлат хизматчиларининг муаммоларни ўрганади, таҳлил қилади ва мавжуд камчиликларни ечиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!