XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ислом Каримовнинг АҚШдаги набираси яримяланғоч ҳолда тушган расм муҳокамаларга сабаб бўлди

    Авг 5, 2021
    Оригинал фотонинг бир қисми хиралаштирилган / Instagram

    Ислом Каримовнинг Америкада яшаётган набираси Марям Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Амиран Сардаровнинг бирга тушган очиқ сурати кескин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Марям ички кийимсиз экани кўринган расмни Амиран ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаган. Бу ҳақда «Кун» нашри ёзмоқда.

    Россиялик влогер сурат остидаги изоҳда рус тилида “жена” дея ёзиб қолдириб, ёнидаги аёл хотини эканини билдирган ва унинг Instagram аккаунтини ёзиб қолдирган.

    Марям Тиллаева ўзидан 13 ёш катта Амиран Сардаровга шу йил апрелда турмушга чиққан эди. Жуфтликнинг тўйи Лас-Вегасда бўлиб ўтганди.

    Маълумот учун, Марям – Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи – Лола Каримова-Тиллаеванинг фарзанди. У АҚШга бундан 7 йил аввал, 14 ёшида кўчиб келган (бу ҳақда хорижий нашрлардан бирига берган интервьюсида айтиб ўтган).

    Амиран эса 2020 йилда янги ҳаёт бошлаш учун Россиядан АҚШга кўчиб борган. Жуфтлик ижтимоий тармоқлар ва турли блогларда анча фаол ҳисобланади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!