XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Айби қора танли бўлганими?

    Авг 6, 2021

    Бельгия полицияси университет биродарлигининг 18 аъзосини қора танли талабани маросимда ўлдиришда айблади. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

    Воқеа Лювен университетида содир бўлган. Қурбон Ғарбий Aфрикадан келган 20 ёшли Санда Диа эди. Тергов маълумотларига кўра, Фламанд миллатига мансуб бир гуруҳ ёшлар уни талабалар биродарлигини бошлаш маросими доирасида шафқатсиз синовларга дучор қилишган. У кўп миқдорда алкогол ва балиқ ёғини ичишга, совуқ сувда соатлаб туришга мажбур бўлган. Талаба касал бўлиб қолганида, уни касалхонага олиб кетишди, у ерда гипотермия ва баъзи органларнинг ишдан чиқиши туфайли вафот этди.

    Иш жиноят ишлари бўйича судга ўтказилди. Қатнашган ёшларга одам ўлдириш, зарарли моддаларни ишлатиш, инсон қадр-қимматини камситиш ва жиноятга бепарволик айбловлари қўйилган. Aйбланувчига бир неча йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!