XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    «Барселона»: «Месси билан ҳаммасини келишиб олгандик, лекин…»

    Авг 6, 2021

    «Барселона» Лионель Месси билан боғлиқ вазият ҳақида яна бир баёнот берди. Клуб маълумотларига кўра, аргентиналик футболчи билан шартнома аллақачон келишилган, пайшанба куни расмий эълон қилиниши кутилганди. Аммо Ла Лига регламенти тўсиқ бўлди. Мессининг жуда юқори маоши клубга футболчини кейинги мавсум учун аризага киритишга имкон бермайди.

    «Барселона» ва Лионель Месси келишувга эришганига ва бугун шартнома тузишни режалаштирганига қарамай, Ла Лига регламентидаги тизимли тўсиқлар туфайли шартнома имзоланмайди.

    Месси бу ҳолат туфайли «Барселона»да қолмайди. Томонлар футболчи ва клуб истаклари амалга ошмаётганидан афсусда.

    «Барселона» Мессининг клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Футболчига келгуси фаолиятида омад тилаймиз», — дейилади «Барселона» баёнотида.

    Мессига асосий даъвогарлар — «ПСЖ» ва «Манчестер Сити». Aргентиналик эркин агент сифатида исталган клуб билан шартнома имзолаши мумкин.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!