XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Япония социалистик лидерининг жонли эфирда ўлдирилиши (видео)

    Авг 6, 2021

    1960 йил 12 октябр. Япония.

    Иккинчи жаҳон урушидан кейин Японияда жамият иккига бўлинганди: чап кучлар — AҚШ билан иттифоққа қарши чиққан коммунистпарастлар бўлса, ўнгчилар эса “Хитой душман, AҚШ эса дўст” деган шиорини олға сурган капиталистлар эди.

    Инедзиро Aсанума (Япония Социалистик партия-чап кучлар етакчиси) теледебатлар чоғида “AҚШ Япониянинг душман” деган фикрни айтди. Бу сўзлардан ўнг қанот партия аъзоларлари қаттиқ ғазабланишди ва ҳатто ўта ўнг миллатчи бўлган 17 ёшли Отоя Ямагучи саҳнага югуриб чиқиб, самурайларнинг кичик қиличи билан Инедзирога санчди.

    Олган жароҳатдан Инедзиро Aсанума вафот этади. Йигит эса ҳибсга олинади, аммо бир неча ҳафтадан сўнг у ўтирган камерасида ўзини осиб ўлдиради.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!