XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Месси кетиш олдидан «гап» берди: Агуэро, Пике, Бускетс ва Альба Мессининг уйида

    Авг 8, 2021

    “Барселона”нинг бир қатор футболчилари жамоани тарк этган 34 ёшли аргентиналик форвард Лионель Мессининг уйида учрашув ўтказишди.

    Бу ҳақда Get Spanish Football News нашрининг Твиттердаги саҳифаси хабар берди.

    “Серхио Агуэро, Жерар Пике, Шакира, Серхио Бускетс, Жорди Альба ва машҳур киберспорт шарҳловчиси Ибай Льянос суҳбатлашиш мақсадида Мессининг уйида тўпланишган”, дея хабар бермоқда манба.

    Эслатиб ўтамиз, 5 август куни “Барселона” клуби Месси билан шартнома узайтирилмаслигини эълон қилди. Бу Испания лигаси регламентидаги молиявий ва структуравий ҳолат билан боғлиқ эканлиги айтилди.

    Месси 2003 йилдан буён “Барса” таркибида тўп тепиб келганди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси июнь ойида ниҳоясига етганди. Жорий мавсумда 34 ёшли футболчи Ла Лигада 35 та учрашув ўтказиб, 30 та гол уришга эришган ва 9 та голли узатмани амалга оширганди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!