XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Коронавирусга қарши вакцина олгандан сўнг чекадиганлар ўқисин…

    Авг 11, 2021

    MedRxiv порталида чоп этилган тадқиқотга кўра, Докке ва Жичи тиббиёт университетларининг япон олимлари вакцина олгандан сўнг антитаначаларнинг концентрациясига таъсир этувчи омилларни аниқладилар.

    Иш муаллифлари SARS-CoV-2 га қарши антитаначаларнинг миқдорини ўлчаш учун Пфизер вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланганидан уч ой ўтгач, 378 тиббиёт ходимидан (255 — аёллар, 123 — эркаклар) қон олишди. Таҳлилда касаллик тарихи, ёши ва ёмон одатлари ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинди.

    Кейин тадқиқотчилар умуман чекмаган ва чекувчи кўнгиллилар намуналарини солиштиришди. Маълум бўлишича, жинсидан қатъи назар, чекувчиларда антитаначалар суст бўлган.

    Иммунологларнинг фикрига кўра, чекишни ташлаш вакцинанинг индивидуал самарадорлигини ошириши мумкин: ёмон одатдан воз кечганлар ҳужайрали иммунитетга эга.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!