XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Энди Ўзбекистон миллий терма жамоасини хорижлик мутахассис бошқаради

    Авг 12, 2021

    Хабарингиз бор, ЎФA томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.

    Ташкилот матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчиковлик билан ўрганиб чиқилган. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанес номзоди маъқул деб топилди.

    Хабарда айтилишича, ЎФA ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришди ва келаётган ҳафта Сречко Катанес ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!