XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи коронавирусга қарши эмланди

    Авг 12, 2021

    Эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланган.

    Шунингдек, тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилди. Штатида тиббиёт хизмати, тиббиёт хизматининг шифокор лавозими бўлмаган ҳарбий қисм ва муасасаларнинг шахсий таркиби ҳаракатдаги эмлаш бригадалари томонидан эмлаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилди.
    Эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 хитой-ўзбек вакцинасидан, шунингдек “Спутник V”, “Moderna” вакциналаридан фойдаланилмоқда.
    “Бугунги кунга келиб Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг 94,7 фоизи — 1-босқичда, 91,6 фоизи — 2-босқичда, 61,1 фоизи эса 3-босқичда эмланди”, — дейилган хабарда.
    Август ойидан бошлаб Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини эмлаш йўлга қўйилган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!