XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тошкентда поликлиника катта ҳамшираси давлат томонидан бепул берилган 200га яқин вакцинани сотмоқчи бўлди

    Авг 12, 2021

    Маълум бўлишича, фуқаро давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган коронавирусга қарши вакцина (“Yangi koronavirus recombinant vaksinasi” (CHO hujayrasi) ZF-UZ VAC2001)нинг 186 донасини ҳар бирини 150 минг сўмдан, жами 27 миллион 750 минг сўмга сотмоқчи бўлган. Фуқаро вакцина учун 1400 долларни олаётганда ушланган.

    Вакцинани сотаётган фуқаро уларни Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан фуқаро ва катта ҳамширага нисбатан ЖКнинг 186 прим 3-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!