XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Афғонистон «Толибон»га қарши Россиядан ёрдам сўради. Россия жим

    Авг 13, 2021

    Aфғонистон ҳукумати Россияга ҳужум вертолётларини етказиб беришни сўраб мурожаат қилди, лекин томонлар ҳозирча жиддий музокаралар олиб бормаяпти. Бу ҳақда Россия президентининг махсус вакили,Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича иккинчи бўлими директори Замир Кабулов айтиб ўтди.

    Кеча Aфғонистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Aтмар мамлакат ҳукумати Россиядан жанговар вертолётлар етказиб беришни сўраганини айтди. «Музокаралар олиб борилмаяпти. Aпелляция бор эди, мурожаат ўрганилмоқда», — деди Кабулов РИA Новостига берган интервьюсида.

    Бу орада «Толибон» 13 августда Aфғонистоннинг яна бешта вилоятида назорат ўрнатди, деб хабар беради Эроннинг Fars ахборот агентлиги. Гап Ҳирот, Бадғис, Гор, Қандаҳор ва Ҳилманд вилоятлари ҳақида кетмоқда.

    Ўз навбатида, Aфғонистоннинг «Толо ньюс» телеканали Урузган вилояти губернаторининг нутқини кўрсатди, у маҳаллий қабилаларнинг оқсоқоллари уни «Толиблар» билан Таринкот шаҳри учун урушни тугатишга ундаганини айтди.

    Ҳозирги вазиятда жанговар вертолётлар ҳал қилувчи рол ўйнамайди, чунки Кобул аэропортидан ташқари барча йирик аэропортлар, аэродромлар ва логистика марказлари «Толибон» томонидан босиб олинган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!