XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Аёллар спортида мустақил Ўзбекистон тарихида рекорд қайд этилди

    Авг 13, 2021

    Президент Шавкат Мирзиёев юртимизда аёллар спорти ҳам жадал ривожланаётганини қайд этди:

    «Яна бир муҳим жиҳати – аёллар ўртасида спортни ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган катта ишларимиз ижобий натижа бермоқда. Буни 28 нафар спортчи хотин-қизларимиз Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритгани ҳам тасдиқлайди.

    Таъкидлаш керакки, бу мустақил Ўзбекистон тарихидаги рекорд натижадир.

    Боксчи қизларимиз илк бор Олимпиадага 3 та йўлланмани қўлга киритишди. Натижада бокс бўйича жами лицензиялар сони 11 тани ташкил этди.

    Ушбу Олимпия ўйинларида фақат учта давлат шунча боксчи билан иштирок этганини ҳисобга олсак, бу ҳам албатта алоҳида эътиборга лойиқ кўрсаткич.

    Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда олимпия ҳаракати тобора ривожланиб, янги, юксак босқичга кўтарилаётганидан далолат беради.

    Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Токио Олимиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз таълим олган мактаб ва олий ўқув юртларида, вояга етган маҳаллаларда уларнинг ибратли фаолиятини тарғиб этишга бағишланган кўргазмалар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади».

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!