XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистон AҚШ кучларини жойлаштиришдан манфаатдор эмас — Лавров

    Авг 13, 2021

    Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Aфғонистондаги вазият ҳақида баёнот берди.

    «Афғонистонда бўлаётган воқеалар Марказий Осиёнинг қўшни давлатларига таъсир қилмаслиги муҳим.

    Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Ўзбекистон AҚШ кучларини жойлаштиришдан манфаатдор эмас.

    Вашингтон Aфғонистон чегаралари орқали куч ишлатиш учун Марказий Осиёда жойлашмоқчи. Бу Марказий Осиё давлатларини «гаровга» айлантиради.

    Россия Федерацияси Aфғонистондаги барча сиёсий кучлар билан мулоқотни давом эттирмоқда.

    Москва «Толибон» вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга қарор қилганидан афсусда ва тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақирмоқда».

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!