XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Шавкат Мирзиёев Токио Олимпадасида йўл қўйилган камчиликларни танқид қилди

    Авг 13, 2021

    Давлатимиз раҳбари Токио Олимпиадасида эришилган ютуқ ва йўлга қўйилган камчиликларни сарҳисоб қилди:

    «Шу ўринда Олимпия ўйинларида жамоавий спорт турлари бўйича сезиларли натижага эриша олмаганимизни очиқ тан олишимиз керак. Бу ҳол мутасадди раҳбарларни жиддий ўйлантириши зарур.

    Агар кимдир, бундан кейин ҳам олдинги Олимпия ўйинларида бўлгани каби, фақат яккакураш спорт турлари ҳисобидан ютуқларга эришамиз, деб ўйласа, адашади. Билиб қўйинглар, бу – мутлақо нотўғри ёндашув.

    Бўлғуси Олимпиада олдидан футбол, баскетбол, гандбол, чим устида хоккей, регби, волейбол сингари жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсадимиз бўлиши зарур.

    Шу мақсадда спорт менежменти бўйича нуфузли халқаро компаниялардан бирини жалб этган ҳолда, мамлакатимизда ушбу соҳада бошқарув тизимининг ҳар бир бўғинини аудитдан ўтказиш мақсадга мувофиқ.

    Абдуҳакимов Миллий олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда жорий йил якунига қадар аудит натижаларига асосан жисмоний тарбия ва спортни ҳамда спорт федерациялари бошқарув тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб киритсин».

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!