XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тошкентда “Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси” қурилмоқда — Президент

    Авг 13, 2021

    Давлатимиз раҳбари спорт соҳасини рақамлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш борасидаги вазифаларни белгилаб берди:

    «Ҳудудларда иқтидорли спортчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда Ўзбекистон чемпионатларини ташкил этиш ишларини тўлиқ рақамлаштириш зарур.

    Бу, ўз навбатида, олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларга спортчиларни жалб қилиш тизимини адолатли ташкил этишга хизмат қилади.

    Содиқов, Абдуҳакимов йил якунига қадар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Олимпия захиралари спорт платформасини ишга туширсин.

    Биз Олимпия ва Паралимпия захираларини тайёрлаш учун муносиб шароитлар яратиш ва 2024 йилгача спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича давлат дастурини амалга оширамиз.

    Спорт муассасаларидаги эскирган жиҳозларнинг қарийб 50 фоизи янгиланади.

    Ҳозирги вақтда 2025 йили Тошкентда ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил эт иш мақсадида “Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси”ни барпо этиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

    Ушбу шаҳарча ҳудудида бокс, спорт курашлари, сув спорти, эшкак эшиш каби федерациялар учун ҳам тайёргарлик марказлари ташкил этилади.

    Ишонаманки, энг замонавий шароит ва технологияларга эга бўладиган мазкур иншоот Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги янги қиёфасини ўзида мужассам этадиган йирик мажмуа бўлади».

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!