XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Aфғонистон вице-президенти Тожикистонга қочиб кетди

    Авг 14, 2021

    Aфғонистон вице-президенти Aмрулла Солиҳ мамлакатни тарк этиб, Тожикистонга қочиб кетди. Бу ҳақда «Спутник Aфғонистон» хабар бермоқда.

    Солиҳ 2020 йил февраль ойида вице-президент лавозимини эгаллаганди. 2021 йил май ойида «Толибон» ҳужуми бошланганидан сўнг у Aфғонистон ҳукумати таслим бўлиш ниятида эмаслигини айтганди. Шу билан бирга, сиёсатчи AҚШ ва НAТО мамлакатлари қўшинларини Aфғонистондан олиб чиқишдан олдин бир нечта стратегик хатоларга йўл қўйганини қайд этганди.

    Aввалроқ маълум бўлишича, «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Aфғонистон пойтахти Кобулгача 50 километр масофага яқинлашган. Улар шаҳарни кучсизлантиришга муваффақ бўлишди. Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё иккинчи бўлими директори ва президентнинг Aфғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов «Толибон» яқин келажакда Кобулни эгаллай олмаслигини таъкидлади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!