XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Аргентина президенти хотинининг туғилган кунини нишонлагани учун лавозимидан кетиши мумкин

    Авг 14, 2021

    Карантин пайтида Aргентина биринчи хонимининг туғилган кунини нишонлагани акс этган фотосуратлар нашр этилиши мамлакат сиёсий доираларида жанжалга сабаб бўлди.

    Шундай қилиб, турли нашрларда тадбирда 12 киши иштирок этгани, улар ниқобсиз ҳолда ўтиргани ва ижтимоий масофага риоя қилмаганлиги тасвирланган расмлар чоп этилган.

    ТН телеканалининг хабар беришича, суратлар ўтган йилнинг июль ойида мамлакатда ҳар қандай тадбирлар ўтказилиши тақиқланган ва қаттиқ карантин жорий этилган пайтда давлат раҳбари қароргоҳида олинган.

    Суд доираларидаги манбанинг РИA Новостига айтишича, федерал прокурор қароргоҳга ташриф буюрганлар рўйхатини сўраган.

    Мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Сантяго Кафьеро бу ҳодисани хато деб атади. Президент Aлберто Фернандеснинг ўзи бу масала юзасидан ҳозирча ҳеч нарса демаган.

    Мухолифатдаги депутатлар унинг импичментини талаб қилмоқчи.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!