XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси олиб келинди

    Авг 14, 2021

    Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси олиб келинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, бугун, 14 август куни республикага COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. 

    Маълумот ўрнида айтилишича, мамлакатга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етди.

    Улардан: 

    • 370 000 дозаси «Спутник V»; 
    • 986 480 дозаси AstraZeneca;
    • 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
    • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!